Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия президентининг маоши миқдори маълум бўлди
Депутатлар бу ҳақда вице-президентдан маълумот олишди.
Туркия вице-президенти Фуат Ўқтой мамлакат Олий миллат мажлисида 2023 йилги бюджет бўйича депутатларнинг эътирозлари ва саволларига жавоб берар экан, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маоши миқдорини маълум қилди.
«2022 йилнинг иккинчи ярмида 2023 йил учун пул маблағлари ўсиши кузатилмади. 2022 йилги бюджетда президентнинг соф маоши 66 445 турк лирасини (қарийб 3565 доллар) ташкил этган. Шундан бери президент маоши ошмади», деди Ўқтой.
Вице-президент бу қийматнинг йиллик, ойлик ёки ҳафталик эканига ойдинлик киритмади.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
10:26 / 16.05.2025