Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия мисни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширади
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси вакиллари, Малайзиянинг Luna Far East компанияси ижрочи директори Тью Синг Чью ҳамда Ўзбекистон электр жиҳозлари ва мис маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Volt корхонаси раҳбари Нодир Мирзараҳимов ўртасида В2В видеомулоқоти ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Видеомулоқот давомида Тошкент вилоятида мисни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирган Малайзия томонига Оҳангарон туманида ташкил этилган технопаркда жойлашган “Мис кластер зонаси” ва тайёр маҳсулотларни экспорт қилишда қўлланиладиган транспорт йўлаклари ҳамда ташқи савдо маршрутлари, Volt фаолияти ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.
Малайзия компанияси раҳбари мамлакат Volt корхонаси билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди.
Музокаралар натижасида мазкур лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш ва Volt ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиш мақсадида 2023 йил январь ойида Малайзия компанияси раҳбари Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025