Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
USAID Ўзбекистонга 5 та соҳада кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) бошқарувчиси Саманта Пауэр ва USAID бошқарувчиси ўринбосари Изабель Колман билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва USAID ўртасидаги ҳамкорлик бугунги ҳолати ва истиқболлари, устувор дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида USAID раҳбари 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади. Бу борада USAID ўз саъй-ҳаракатларини АҚШ халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) билан яқиндан мувофиқлаштириши маълум қилинди.
USAID раҳбари Ўзбекистон ҳукумати давлат бошқаруви очиқлиги ва сўз эркинлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида олиб бораётган амалий қадамларини олқишлади. Мазкур йўналишдаги ислоҳотлар сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёт муҳим масалалари бўйича қарор қабул қилиш жараёнларида жамият манфаатларини кенг ҳисобга олишга ёрдам бериши таъкидланди.
USAID раҳбари ўринбосари Изабель Колман агентлик молиявий-техник кўмак лойиҳаларини Ўзбекистон тараққиёти устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширишда давом этишини қайд этди.
USAID раҳбарияти энергетика соҳасини модернизация қилиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш, сув хўжалигини ривожлантириш, таълим тизимини такомиллаштириш, ёшларни касбга тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш ва мамлакат барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида USAID имкониятларини касб-ҳунар ва техник таълим тизимига жалб этиш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.
Мавзуга оид
22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди
00:27 / 29.03.2025
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди
00:55 / 28.03.2025