Ўзбекистон | 12:52 / 23.12.2022
82087
1 дақиқада ўқилади

Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунламоқда

У бунга мажбур бўлаётганини айтган. Депутат спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов бюджет лойиҳаси муҳокамаларида сўз бермаганини таъкидлаб, қонун муҳокамасида қатнашмагани ҳақида ёзган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз мандатини топширмоқчи.

«Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман.

Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!» - деб ёзган депутат телеграм-каналида.

Шунингдек, у твиттердаги саҳифасида Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов унга бюджет лойиҳаси муҳокамаларида очиқчасига сўз бермаганини маълум қилган.

«Бу сафарги бюджет муҳокамаларида иштирок этмадим. Катта ҳажмдаги лойиҳани ўқишга ҳам етарли вақт берилмади. 1-ўқишда ялпи мажлисда сўз сўрасам, "замспикер" Улуғбек Иноятов очиқчасига сўз бермади. Сўнг мажлисдан чиқиб кетдим ва кирмадим.

Депутатларнинг оғзини ёпадиган "замлар"нинг боридан йўғи яхши», - дейди Кушербаев.

Мавзуга оид