Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон номидан чиқариладиган қимматли қоғозлар чекланган ҳажми 17 трлн сўм этиб белгиланди
“2023 йил учун Ўзбекистон Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун кучга кирди.
2023 йил учун ялпи ички маҳсулот 1 068 044 млрд сўм даражасида прогноз қилинмоқда. ЯИМ ўсиш суръати 5,3 фоизни, истеъмол нархларининг индекси ўтган йилнинг декабрига нисбатан 9,5 фоизни ташкил этади.
2023 йил консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди. 2023 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 310,68 трлн сўм даражасида прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг суммаси ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.
2023 йил учун Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистон кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 млрд АҚШ доллари, шундан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун - 2 млрд АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун - 2,5 млрд АҚШ доллари миқдорида белгиланди.
2023 йил учун Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 17 трлн сўм миқдорида белгиланди. Бунда молия йили давомида чиқариладиган ҳамда жорий йилда қопланадиган давлат қимматли қоғозлари чекланган соф ҳажмга киритилмайди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар учун харажатлар режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантиради.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
15:03 / 03.05.2025