Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Сингапур Савдо-саноат палатаси ташкил этилади
Ўзбекистон делегациясининг Сингапурга ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ушбу мамлакат савдо ва саноат вазири Ган Ким Ёнг билан музокаралар ўтказди.
Шу куни бизнес-форум бўлиб ўтди, унда икки мамлакатнинг етакчи ишбилармон доираларининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг кенг кўламли устувор йўналишларини қамраб олувчи 23 та икки томонлама битимлар рўйхати имзоланди.
- Биз иложи борича кўпроқ корхоналар Ўзбекистонинг ва унинг улкан салоҳиятини ҳақида билишини истаймиз. Бунинг учун мамлакатингизга янги инвесторларни жалб этишда доимий ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Шунингдек, биз Ўзбекистон товарларининг Жануби-Шарқий Осиё ва бутун Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиши учун кўприк бўла оламиз, – деди Сингапур савдо ва саноат вазири.
Учрашувдан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шу тариқа, давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон билан Сингапур ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро меморандум имзоланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон-Сингапур Савдо-саноат палатасини ташкил этиш ва бизнес-инкубаторларни ривожлантириш бўйича Сингапур тажрибасини Ўзбекистонга жалб этишни белгиловчи қатор келишувлар қабул қилиш масаласи келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди
11:53 / 11.02.2025