Ўзбекистон | 10:56 / 23.01.2023
3459
1 дақиқада ўқилади

ИИО бўлинмалари ҳузурида “Тўмарис издошлари” гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади 

“Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

2023 йил 1 июндан ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилади.

Мазкур гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқиётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш ҳисобланади. 

Гуруҳлар республиканинг барча туман (шаҳар)ларида 2 нафардан (криминоген вазият оғир бўлган туман (шаҳар)ларда 3 нафардан) ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида шакллантирилади. 

Гуруҳ аъзолари 1 йил давомида ўқиш ва иш жараёнига салбий таъсир этмаган ҳолда умумий 360 соат вақт мобайнида фаолият олиб боради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид