Ўзбекистон | 13:06 / 24.01.2023
3927
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги: давлат рамзлари тасвири туширилган белгилардан тижорат мақсадида фойдаланиш мумкин эмас

Адлия вазирлиги Ўзбекистон давлат рамзларини ҳурмат қилиш ва қонунга биноан фаолият юритиш бўйича мурожаат йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси «Давлат герби тўғрисида»ги қонунининг 5-1-моддаси ҳамда «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонунининг 5-2-моддасига мувофиқ, давлат рамзлари тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасида давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар, давлатларнинг расмий номлари  товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 215-моддасида Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади, деб белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид