Ўзбекистон | 14:16 / 15.02.2023
7320
1 дақиқада ўқилади
Дубайдан Душанбега учаётган самолёт Самарқандга қўнишга мажбур бўлди
Дубайдан Душанбега парвоз қилган Flydubai самолёти Самарқандга мажбурий қўнишни амалга оширди.
Flydubai FZ793 рейси қалин туман сабаб кўришнинг ёмонлашуви туфайли Душанбе аэропортига қўна олмади ва Самарқанд халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
Бортида 141 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 03:01да Самарқанд аэропортига қўнди. Йўловчилар ва экипаж эса меҳмонхонага жойлаштирилди.
Самолёт йўловчилари билан 16 февраль куни Самарқанд — Душанбе йўналишида парвоз қилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:25 / 28.10.2024
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
18:41 / 27.09.2024
Бурж Халифа: дунёни ҳайратга солаётган осмонўпар бино
13:50 / 13.09.2024