Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оролда «яшил» агросаноат соҳасида лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов мамлакатга ташриф билан келган Яшил ривожланиш глобал институти (GGGI) бош директори Франк Райсберманни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Яшил ривожланиш глобал институти ўртасида республикада «яшил» ривожланиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва GGGI ўртасидаги келишувга мувофиқ, ҳозирги кунда қиймати 5,9 миллион доллар бўлган «Орол денгизи инқирози оқибатларини бартараф этиш учун Оролбўйи минтақаси учун яшил тикланиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Орол денгизида яшил агросаноат ва қайта тикланадиган энергетика соҳаларида лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Музокаралар давомида Франк Райсберман GGGI Ўзбекистонда экоинновациялар, энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш каби йўналишларда турли дастурларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
08:50 / 16.05.2025
Орол тубида шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди
19:01 / 03.03.2025
Сифатли навларни яратиш тажрибасини ўрганиш бўйича Италия билан ҳамкорлик қилинади
14:53 / 17.02.2025
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон агросаноат соҳаси бўйича музокара ўтказди
10:18 / 27.01.2025