Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон маҳсулотлари Грузия портлари орқали Европа ва Америка қитъасига ташилади
15–17 февраль кунлари транспорт вазирининг ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги мамлакат ишчи гуруҳи Грузияда бўлди.
Амалий сафар давомида Грузия Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирлиги, «Грузия темирйўллари» АЖ, Поти ва Батуми бандаргоҳлари раҳбарияти, портдаги хусусий терминал вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.
Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирининг ўринбосари Гурам Гурамишвили билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юкларини Грузия портлари орқали Европа ва Америка қитъаси давлатларига ташувларини узлуксиз ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, юк ташувлар харажатини ва муддатини қисқартириш, тариф имтиёзларини кенгайтириш билан боғлиқ жиҳатларни кўриб чиқдилар.
Поти ва Батуми бандаргоҳлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашди.
Мавзуга оид
20:23 / 29.04.2025
Бандар-Аббос портидаги портлаш: қурбонлар сони ортмоқда
08:05 / 28.04.2025
Эронда портдаги портлашдан кейин миллий мотам эълон қилинди
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
08:10 / 15.01.2025