Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилда манзил-колонияда жазо муддатини ўтаган 77 нафар маҳкум оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган
Сенат ялпи мажлисида сенаторлар томонидан «Ўзбекистон Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қизғин муҳокама қилинди.

Муҳокамалар жараёнида бугунги кунда манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг жазони ўташ жойларини ўзбошимчалик билан тарк этиш ҳолатлари содир этилаётганлиги, бироқ бундай маҳкумларга нисбатан қатъий жазо чоралари белгиланмаганлиги, манзил-колониясига ўтказилган оғир ва ўта оғир жиноят содир этган маҳкумлар томонидан жазони ўташ даврида бир қатор оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни қайта содир этиш ҳолатлари кузатилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Биргина 2021 йилда манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган 15 нафар маҳкум томонидан оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилган бўлса, 2022 йилда 77 нафар маҳкум томонидан шундай турдаги жиноятлар содир этилган.
Қонунчиликда сақлаш режимини ашаддий бузишнинг оқибатлари ҳамда меҳнатдан бўйин товлаган деб топишнинг аниқ мезонлари белгиланмаганлиги маҳкумлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар самарадорлигига таъсир қилаётганлиги айтиб ўтилди.
Қонун билан киритилаётган ўзгартиришларга асосан жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ўзбошимчалик билан ташлаб кетган маҳкумларни сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топиш учун асос бўладиган 24 соатлик муддат 12 соатгача қисқартирилиб, жазони ўташ тартибини бузганлик учун навбатдаги учрашувдан маҳрум этиш тарзидаги жазо чораси белгиланмоқда.

Жиноят-ижроия кодекси янги 112-1-модда билан тўлдирилиб, унга кўра сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларга нисбатан манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан турмага ўтказиш тўғрисида, манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониялардан турмага қайтариш тўғрисида судга тақдимнома киритилиши белгиланмоқда.
Манзил-колонияда жазони ўташ даврида сақлаш режимини ашаддий бузганлик учун умумий тартибли колонияга ўтказилган ҳамда умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга қайтарилган маҳкумлар, бу ҳақда суд ажрими чиққан кундан бошлаб камида икки йил мобайнида, манзил-колонияда жазони ўташ даврида жиноят содир этиб, суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган маҳкумлар манзил-колонияга ўтказилмаслиги белгиланмоқда.

Маҳкумларни манзил-колонияга ўтказиш муддатлари узайтирилади, оғир жиноятлар учун – жазонинг камида учдан бир қисмини, ўта оғир жиноят учун камида ярмини ўтаганидан сўнг маҳкумлар манзил-колонияга ўтказилиши мумкинлиги ҳамда шу муносабат билан маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш – оғир жиноятлар учун жазонинг камида учдан икки қисмини ўтаганидан сўнг, ўта оғир жиноятлар учун эса камида тўртдан уч қисмини ўтаганидан сўнг қўлланиши белгиланмоқда.
Муҳокамалар сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025