Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда “Медиазона Беларус” сайти блокланди
“Роскомсвобода” лойиҳасининг хабар беришича, блокировка ҳарбий цензура доирасида, катта эҳтимол билан Россия Федерацияси Бош прокуратураси бўлган “номаълум давлат органи” қарори билан амалга оширилган.
Роскомнадзор россиялик интернет фойдаланувчилари учун “Медиазона Беларус” веб-сайтига киришни блоклади. Бу ҳақда 6 март, душанба куни ахборот эркинлиги ғояларини илгари суриш мақсадида яратилган “Роскомсвобода” жамоатчилик лойиҳаси маълум қилди.
“Роскомсвобода” ҳисоботида айтилишича, блокировка январь ойида “номаълум давлат органи” томонидан қабул қилинган қарорга кўра амалга оширилган, бу — катта эҳтимол билан Россия Федерацияси Бош прокуратураси. Сайтда эълон қилинган асосга қараганда, сабаб ҳарбий цензура бўлган. “Роскомсвобода” “Медиазона” порталининг ўзи Бош прокуратура талабига биноан аллақачон уч марта блокланганини эслади: биринчи марта — Украинадаги уруш бошида.
2020 йилда “Медиазона Беларус” веб-сайти Ахборот вазирлиги қарори билан Беларусда блокланган эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025