Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова мудофаа вазири Россияни гибрид урушда айблади
Молдовадаги ижтимоий кескинликдан фойдаланиб, Россия сиёсий тартибни ўзгартиришга, беқарорлаштиришга ва давлат ҳокимиятини ағдаришга уринмоқда, деди Молдова Мудофаа вазирлиги раҳбари Анатолий Носатий.
Молдова ҳозирча «тўғридан тўғри билан ҳарбий хавф»га дуч келмаяпти, бироқ Россия бошлаган «гибрид уруш» объекти ҳисобланади. Бу ҳақда 13 март, душанба куни AFP агентлигига берган интервьюсида Молдова мудофаа вазири Анатолий Носатий маълум қилди.
«Молдовага ҳозирча тўғридан тўғри ҳарбий таҳдид йўқ, бироқ мамлакат хавфсизлигига таъсир этувчи бошқа таҳдид турлари ҳам бор – гибрид уруш», — деди Носатий. «Россия дезинформация, жамиятимизда кескинликни келтириб чиқариш орқали сиёсий тартибни ўзгартиришга, давлат ҳокимиятини беқарорлаштиришга ва ағдаришга ҳаракат қилмоқда», деб тушунтирди Молдова Мудофаа вазирлиги раҳбари. Унинг сўзларига кўра, «ҳозирги энг катта муаммо Россия вазиятни беқарорлаштириш учун фойдаланмоқчи бўлган бир қатор провокациялардир».
Бир кун аввал Молдова полиция бош комиссарлиги раҳбари Виорел Чернэуцану Россия махсус хизматларини мухолифат намойишлари пайтида беқарорлаштириш ҳаракатларига тайёргарлик кўрганликда айблади. «Полицияга Россия махсус хизматлари томонидан Молдовадаги вазиятни беқарорлаштириш бўйича мухолифат намойишлари чоғида, шу жумладан бугун ҳам режалаштирилган ҳаракатларга тайёргарлик кўрилгани ҳақида тезкор маълумотлар келиб тушди», — деди Чернэуцану. Шу куни Кишинёвда «Шор» партияси томонидан ҳукуматга қарши намойиш бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025