Ўзбекистон | 11:11 / 23.03.2023
9940
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Вьетнам Тошкент вилоятида йирик завод қуришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Mareven Food Holdings (Вьетнам) компанияси директори Нгуен Дуонг билан видео-конференция шаклида музокаралар ўтказди.

Фото: Dunyo

Учрашувда 125 миллион долларлик тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголсиз ичимликлар, қуритилган сабзавотлар, чипслар ишлаб чиқарадиган йирик заводни қуриш бўйича навбатдаги тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳа Тошкент вилоятидаги «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиб, 800 та янги иш ўрни яратилади.

Музокаралар чоғида вьетнамлик ҳамкорлар компания маҳсулотларини қабул қилиш ва Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига тарқатиш мақсадида Тошкент вилоятида логистика маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг жорий ҳолати ҳақида ҳам сўзлаб берди. Ўзбекистон томони компаниянинг мамлакатдаги сармоявий ташаббусларини амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистонда Mareven Food Holdings компаниясининг ишлаб чиқариш ва логистика объектларини ишга тушириш ва янги иш ўринлари яратишни назарда тутган ҳолда лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик қилиш тартибини келишиб олди.

Мавзуга оид