Жаҳон | 10:54 / 05.04.2023
3520
2 дақиқада ўқилади

«Толибон» афғон аёлларига БМТ муассасаларида ишлашни тақиқлади

Толиблар афғонистонлик БМТ ходимларига Афғонистон ҳудудида ишлашни тақиқлади. БМТ вакиллари вазиятга ойдинлик киритиш учун Кобулда расмийлар билан учрашади.

Фото: skynews

«Толибон» ҳаракати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) афғон ходимларига Афғонистонда ишлашни тақиқлади. «Турли каналлар орқали биз тақиқ бутун мамлакат ҳудудига тааллуқли эканлиги ҳақида маълумот олдик», деди 4 апрел, сешанба куни БМТ Бош котиби вакили Стефан Дюжаррик.

Дюжаррик тақиқни «қабул қилиб бўлмайдиган ва очиқчасига тушунарсиз» деб атади, у «ҳуманитар ташкилотларнинг ёрдамга муҳтож бўлганларга ёрдам бериш қобилиятига путур етказиши мумкин». Аввалроқ афғон аёлларининг БМТда ишлашини тақиқлаш фақат шарқий Нангарҳор вилоятига тааллуқли экани хабар қилинганди. БМТ расмийлари вазиятга ойдинлик киритиш учун чоршанба куни Кобулда расмийлар билан учрашиши режалаштирилган.

2022 йил декабр ойида «Толибон» аёлларга нодавлат ташкилотларда (ННТ) ишлашни тақиқлади. Оммавий халқаро норозиликлардан сўнг, соғлиқни сақлаш соҳасида тақиқ енгиллаштирилди. Бу тақиқ БМТ муассасаларига тааллуқли эмас эди.

2021 йил августида ҳокимиятга келганидан бери «Толибон» Афғонистонда аёлларга нисбатан бир қатор чекловлар қўйган. Бундан ташқари, мусиқа, ижтимоий тармоқлар ва видео-ўйинлар қонундан ташқари деб топилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид