Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони маълум қилинди
Энг кўп уруш фахрийлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Фарғона вилоятида истиқомат қилмоқда.
Ўзбекистонда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 2023 йил 6 май ҳолатига кўра 174 нафарни ташкил қилади.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, уларнинг сони вилоятлар кесимида қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 3 нафар;
- Андижон вилояти — 6 нафар;
- Бухоро вилояти — 7 нафар;
- Жиззах вилояти — 6 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 10 нафар;
- Навоий вилояти — 9 нафар;
- Наманган вилояти — 7 нафар;
- Самарқанд вилояти — 10 нафар;
- Сирдарё вилояти — 3 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 8 нафар;
- Тошкент вилояти — 26 нафар;
- Фарғона вилояти — 19 нафар;
- Хоразм вилояти — 5 нафар;
- Тошкент шаҳри — 55 нафар.
100 ва 100 ёшдан ошган Иккинчи жаҳон уруши ва фронторти қатнашчиларининг сони 25 нафарни ташкил қилади. Уларнинг умумий ҳисобда энг кичиги 78 ёшда (манбаларга кўра, у уруш якунланган 1945 йилда нацистлар концлагерида туғилган) бўлса, энг каттаси 112 ёшда.

Президент томонидан 2 май куни имзоланган фармонга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Мавзуга оид
20:45 / 01.05.2025
Ўзбекистонда II жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони маълум қилинди
20:36 / 19.02.2025
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда «Хотира ва қадрлаш куни» кенг миқёсда нишонланади
19:49 / 19.02.2025
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан мукофот пули берилади
20:32 / 21.12.2023