Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда «Хотира ва қадрлаш куни» кенг миқёсда нишонланади
Тадбирлар «Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди» шиори остида ўтказилади.
«Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда «9 май – Хотира ва қадрлаш куни» «Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди» шиори остида ўтказилади.
Уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатган юртдошларни хотирлаш, айни вақтда ҳаёт бўлган меҳнат фахрийлари ва кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.
Ёлғиз ва кам таъминланган уруш қатнашчиларининг яшаш жойини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Уруш қатнашчиси ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахслар, фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.
Уруш қатнашчилари ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахсларга, фронт орти меҳнат фахрийларига «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» юбилей медали топширилади.
Уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларига хоҳишга кўра республика ҳудудидаги санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бир марталик бепул йўлланма тақдим этилади.
Мавзуга оид
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
14:36 / 09.05.2025
Россия Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига МДҲ давлатлари орасида энг кам мукофот пули тўлайди
14:22 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
14:07 / 09.05.2025