Ўзбекистон | 08:54 / 17.05.2023
3154
1 дақиқада ўқилади

2023 йилда саноат ярмаркаларини ўтказиш чоралари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йилда ҳудудий вa республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ярмарка май ойининг охирида Самарқанд вилоятида бошланади, якунловчи ярмарка эса декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини молиялаштириш ушбу ярмаркалар ташкилотчилари ва уларда иштирок этувчи томонлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида тармоқлар ва корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларнинг рўйхати шакллантирилади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш режа-жадвали;
  • 2023 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режаси;
  • 2023 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режаси ва бошқалар.

Мавзуга оид