Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия ташқи ишлар вазири: Россия йиллар давомида таҳдид бўлиб қолади
Александр Шалленбергга кўра, Россиядан келаётган таҳдид фонида Украинага Ғарб хавфсизлик кафолатлари керак.
22 май, душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг учрашуви олдидан Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг Германиянинг Die Welt газетасига берган интервюсида: "Россия узоқ йиллар давомида таҳдид бўлиб қолади. Шунинг учун Украинага Ғарб хавфсизлик кафолатлари керак", деди.
Шу билан бирга, Австрия дипломатияси раҳбари жорий ўн йиллик якунига қадар Россияда сиёсий раҳбарият ўзгариши даргумон, деган фикрни билдирди. "Россиядаги сиёсий тизим ва сиёсий раҳбарият шу ўн йилликнинг охирига қадар сезиларли даражада ўзгаради деб ўйламайман. Биз Россия билан муносабатларимиз энг муҳим капитал: ишонч етишмаслиги билан яшашга мажбур бўламиз", деди у.
Шалленберг қўшимча қилишича, унинг баҳосига кўра, "Ғарб, шу жумладан Украина" келажакда Россия турли шартномаларга риоя қилишига таяна олмайди.
Дипломатга кўра, Ғарб Украинада ҳарбий жиноят содир этган россияликларни жавобгарликка тортиш, шунингдек, “Россия сиёсий раҳбариятини ҳарбий жиноятлар ва босқинчилик жинояти учун жавобгарликка тортишда” қатъий бўлиши керак.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025