Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Ўзбекистонда сув хўжалигига оид лойиҳаларни амалга оширади
Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш маркази вакиллари ва Малайзиянинг Minconsult Sdn. Bhd компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Minconsult Sdn. Bhd вакиллари компаниянинг сув хўжалиги соҳасида амалга оширган лойиҳалари тўғрисида тақдимот ўтказишди.
Шунингдек, томонлар ўртасида мамлакатда халқаро молия институтлари томонидан молиялаштириладиган сув хўжалигига оид лойиҳаларни амалга оширишда хориж томонини лойиҳа консультанти сифатида жалб этиш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув якунида Minconsult Sdn. Bhdкомпанияси вакилларининг июнь ойида мамлакатга сафарини ташкил этиш ва ташриф доирасида Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги вакиллари билан икки томонлама учрашув ўтказиш юзасидан келишиб олинди.
1962 йилда ташкил этилган Minconsult Sdn. Bhd компаниясининг асосий фаолият тури инженер-муҳандислик бўлиб, лойиҳа бошқаруви, техник тадқиқотлар, қурилиш соҳасида консалтинг ва муҳандислик ечимларини таклиф этиш ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
12:42 / 01.05.2025