Ўзбекистон | 13:02 / 09.06.2023
27569
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда кучли қум бўронлари бўлмоқда

Айрим ҳудудларда қум бўрони кўришни жуда чеклаб қўйгани туфайли кўчаларда тунги ёритиш чироқлари ёқиб қўйилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун, 2023 йил 9 июн куни соат 9:00 дан бошлаб Термиз шаҳрига кучли шамол билан қум бўронлари ёпирилган. Соат 10:00 ҳолатига кўра шаҳарда кўриш масофаси 200 метргача қисқарган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, чанг ва шамол Термиз шаҳридан ташқари вилоятнинг яна бир қанча туманлари ҳудудида содир бўлмоқда.

Бошқарма вилоят аҳолисига мурожаат қилиб чанг ва шамол вақтида эҳтиёт бўлишни ва хавфсизлик чораларини кўришни сўрамоқда.

«Бугун, 9 июн куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Денов, Сариосиё, Ангор, Шеробод, Музработ, Қизириқ ва Бандихон туманларида 4-12 метр секунд тезликда шамол эсиши сабабли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилмоқда. Кузатилган чанг шамол эсиши бўйича фуқаролардан ФВБга мурожаатлар келиб тушмаган. Ҳозирда вазият барқарор.

Шу ўринда Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси воҳа аҳлига чанг-тўзон вақтида хавфсизлик чораларини кўришини сўраб қолади», дейилади мурожаатда.

Мавзуга оид