Ўзбекистон | 10:17 / 15.06.2023
16594
1 дақиқада ўқилади

Ашраф Салайдинов Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Фото: Миробод тумани ҳокимлиги

Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тошкент шаҳар Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов тегишли қарор имзолади.

Миробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ашраф Салайдиновга туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.

Миробод тумани ҳокими вазифасида ишлаган Шуҳрат Пўлатов «Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳри филиали бош директори этиб тайинланганди.

Мавзуга оид