Ўзбекистон | 13:11 / 22.06.2023
6158
1 дақиқада ўқилади

Ҳисоб палатасига қонунлар ижроси устидан назорат қилиш вазифаси юкланмоқда

Сенат қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Фото: Senat.uz

Қонунда Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилингани ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилгани, Молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилингани учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатларини бериш назарда тутилмоқда.

Ҳисоб палатасининг ўз иш режалари, молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг веб-сайтига жойлаштиришга ҳамда жамоатчиликни ўз фаолияти ҳақида ҳар чоракда хабардор қилиб боришга доир мажбуриятларини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назоратнинг шакллари ва турлари кенгайтирилиб, тафтиш, текшириш ва ўрганишга оид назорат тадбирларининг фарқли томонлари очиб берилган ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мавзуга оид