Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FlyArystan Остонадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди
Авиақатновлар ҳафтасига икки марта – душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.
Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Тошкент ва Остона ўртасида рейсларни йўлга қўйди. Дастлабки рейс билан 180 нафар йўловчи бугун, 3 июль куни Тошкент аэропортида қабул қилинди.
Авиакомпания сайтида хабар берилишича, парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.
FlyArystan Қозоғистоннинг арзон авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Олмаотада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana авиакомпанияси негизида ташкил этилган. Лоукостер 2019 йилнинг майидан буён йўловчи ташиш билан шуғулланиб келмоқда.
FlyArystan авиакомпанияси узоқ танаффусдан сўнг 18 март куни Олмаотадан Самарқандга парвозларни қайта тиклаганди.
Air Astana раҳбари Питер Фостер FlyArystan авиакомпаниясининг бошқа шаҳарлари – Бухоро, Хива, Нукус, Қарши, Андижон, Наманган ва Фарғонага ҳам рейсларини йўлга қўйиш режалаштирилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025