Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт-таълим ташкилотларида овқатлантириш аутсорсинг асосида ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ташкилотларида қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг асосида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ташкилотларида қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг асосида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Белгилаб қўйилишича:
- спорт-таълим ташкилотларида қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсингга ўтказиш спорт-таълим ташкилотларининг ташаббуси асосида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
- спорт-таълим ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатлантиришни ташкил этишда, ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебели текин фойдаланиш ҳуқуқи билан берилади;
- аутсорсинг асосида кўрсатиладиган хизматлар учун нархлар (шартномалар бўйича), қоидага кўра, кўпи билан бир календарь йилда бир мартда қайта кўриб чиқилади;
- хизматлар аутсорсинг асосида ташкил этилиши муносабати билан тежалган давлат бюджети маблағлари, биринчи навбатда, спорт-таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини яхшилашга йўналтирилади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда спорт-таълим ташкилотларида санитария-гигиена талабларига риоя этилиши юзасидан тасдиқланган жадвал асосида кўпи билан уч ойда бир марта ўрганишлар ташкил этади.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги:
- 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб камида 10 та спорт-таълим ташкилотларида овқатлантиришни аутсорсинг асосида ташкил этиш чораларини кўради;
- 2024 йил 1 апрелга қадар спорт-таълим ташкилотларида хизматларни аутсорсинг асосида кўрсатиш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025