Жаҳон | 10:59 / 08.07.2023
9138
1 дақиқада ўқилади

Самара яқинидаги заводдаги портлашда олти киши ҳалок бўлди

Чапаевскдаги «Промсинтез» заводида юз берган портлаш натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган, деб ёзади давлат агентликлари.

Фото: forpost

Самара вилоятининг Чапаевск шаҳридаги «Промсинтез» заводида юз берган портлаш натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган. Бу ҳақда 7 июль, жума куни Россия давлат агентликлари фавқулодда хизматларга таяниб маълум қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, портлаш ишлаб чиқариш цехидаги қувурда ишлаш вақтида содир бўлган. Давлат думаси депутати Александр Хинштейн ёзганидек, қувурларда портловчи моддалар қолдиқлари сақланиб қолган бўлиши мумкин. 

«Промсинтез» акциядорлик жамияти 1997 йил февраль ойида ташкил этилган. У Самара Сергиевский портловчи моддалар заводининг вориси бўлиб, Россия ва МДҲда ушбу соҳадаги асосий ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида ўзини намоён қилган. Заводда, хусусан, анилин, бўёқлар ва полимерлар ишлаб чиқариш учун асос бўлган нитробензол ишлаб чиқарилади. Mash каналининг хабар беришича, компания тротил ва аммонал ишлаб чиқаради. 

Мавзуга оид