Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шароити “оғир” туманларда тадбиркорлик қўллаб-қувватланади
Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар “Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.
Қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига бюджет ташкилотларига ижарага берилган ер участкаларидан солиқ ундириш, ижарага берувчи ёки ижарага олувчи томонидан ер солиғини тўлаш, фойдаланилмаётган бинолар, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларига нисбатан тегишли солиқларнинг оширилган ставкаларини қўллаш тартибини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўз фаолиятини шароити “оғир” туманларда амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари, электротехника тармоғи корхоналарининг ихтисослаштирилган марказлари учун бир қатор солиқлар (масалан, мол-мулк солиғи, ер солиғи, айланмадан олинадиган солиқ) бўйича имтиёзлар берилмоқда.
Фракция аъзолари ушбу қонун лойиҳаси солиқ тизимини такомиллаштиришга, бизнес муҳитини яхшилашга, аҳолини қўшимча равишда ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ва уларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини эътироф этиб, қонун лойиҳасини маъқуллади.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025