Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий авиакомпанияларга Ўзбекистонга авиаташувлар учун рухсатнома онлайн расмийлаштирилади
Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар хорижий авиакомпанияларга электрон шаклда тақдим этилади.
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, хорижий авиакомпаниялар томонидан Ўзбекистонга мунтазам авиаташувларни амалга ошириш учун рухсатномаларни онлайн расмийлаштириш имконини берувчи «Форма Р» ахборот тизими ишга туширилди.
Эндиликда хорижий авиакомпания расмий вакили air.uztrans.uz манзили орқали белгиланган шаклда онлайн ариза тўлдиради. Шу кунга қадар мазкур жараён анъанавий усулда, қоғоз кўринишидаги рухсатномаларни расмийлаштириш орқали амалга ошириб келинаётган эди.
Ушбу ахборот тизимининг ишга туширилиши ва жараённинг рақамлаштирилиши натижасида ортиқча қоғозбозлик ва оворагарчиликнинг олди олинди. Бунинг натижасида рухсатнома расмийлаштириш жараёнида вақт сарфи сезиларли даражада камайтирилди.
Рухсатномани келишиш жараёнида, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва «Ўзаэронавигация маркази» ДУК ҳамда Uzbekistan Airports АЖ томонидан кўриб чиқилади ва транспорт вазири ўринбосари томонидан махсус шакллантирилган QR-кодга электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.05.2025
Ўзбекистонда яна бир янги авиакомпания иш бошлади
14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди
18:07 / 17.02.2025