Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги миссиясини якунлаётган БМТ Тараққиёт дастури доимий вакили Матильда Димовскани қабул қилди.
«Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска хоним билан хайрлашув учрашувини ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Вазир БМТТД билан яқин ҳамкорлик ва аниқ натижаларга эришишга қўшган ҳиссаси учун унга миннатдорчилик билдирган.
«Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга содиқдир», дейди Бахтиёр Саидов.
Матильда Димовска 2019 йил март ойидан бери БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025