Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.
Унда сўнгги вақтларда Туркия полицияси томонидан Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда «махсус рейд» тадбирлари амалга оширилиб, Туркия қонунчилигини бузган хорижликларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига, нисбатан тегишли чоралар кўрилаётгани маълум қилинган. Шу муносабат билан, Туркияда турли сабабларга кўра бўлиб турган фуқаролардан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишлари сўралган.
«Фуқаролардан ўзлари билан шахсини тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларини олиб юришлари сўралади», — дейилади бош консулхона хабарида.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
18:23 / 16.05.2025