Ўзбекистон | 20:29 / 25.07.2023
3093
2 дақиқада ўқилади

Саноат корхоналарида «яшил технологиялар» жорий этилади 

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлургия, кимё ва тўқимачилик саноати корхоналарида «яшил технологиялар» жорий этилади. 

Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим саноат соҳаларида экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш ва муқобил энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 300-сон қарори қабул қилинди. 

Унга кўра, «яшил технологиялар» қуйидаги тармоқларда жорий этилади:- қурилиш материаллари;

- металлургия, кимё ва тўқимачилик саноати. 

Ўзбекистоннинг «Оҳангаронцемент» АЖ, «Knauf Gips Farg'ona» МЧЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ,  «Maxam-Chirchiq» АЖ ва «Zelal Tekstil» МЧЖ каби етакчи корхоналарининг чиқиндисиз ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш имконини берувчи технологиялардан фойдаланиш ва хавфсиз кимёвий моддаларни қўллашга ўтиш бўйича тажрибаси ўзлаштирилади. 

Тармоқ корхоналарида экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тармоқни чиқиндисиз соҳага айлантириш, шунингдек, айланма иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш бўйича «йўл харитаси» ҳам тасдиқланди. 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 21 июлдан кучга кирди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид