Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ланс» Бундеслига клубига қарши қайдномасини эълон қилди. Ҳусанов таркибга киритилди
Франциянинг «Ланс» клуби янги мавсумга тайёргарлик доирасида Германияда ўртоқлик ўйини ўтказади.
29 июль кунига белгиланган «Вольфсбург»га қарши учрашув учун «Ланс» таркиби эълон қилинди. Қувонарлиси, лансликлар бош мураббийи Франк Эз Бундеслига жамоасига қарши ўйинга Абдуқодир Ҳусановни ҳам киритган. Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу ўйинда жамоаси сафида норасмий дебютини ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг 19 ёшли аъзоси душанба куни Франция клуби билан шартнома имзолаган эди.
Маълумот учун, «Вольфсбург» - «Ланс» ўйини 29 июль куни соат 18:00 Вольфсбургдаги «AOK Stadion» ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:01 / 17.05.2025
«Сити» Англия Кубоги финалида ютқазди, Ҳусанов кумуш медал тақди
18:17 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
10:00 / 01.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
21:08 / 28.03.2025