Ўзбекистон Истанбулдаги Халқаро мудофаа ва хавфсизлик саноати кўргазмасида иштирок этди
Шу кунларда Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган IDEF-2023 16-Халқаро мудофаа ва хавфсизлик саноати кўргазмасида Ўзбекистон Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия ва Бош консуллик вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған видео-алоқа воситасида иштирок этди. У IDEF-2023 16-Халқаро кўргазмасини очар экан, жорий йилнинг 6 ойида мудофаа саноатидаги экспорт рекорд даражада (2,6 миллиард АҚШ доллари) ошгани, йил охирига қадар бу кўрсаткични 6 миллиард долларга етказиш мақсад қилинганини айтди.
Туркия мудофаа саноати раҳбари Ҳалук Гўрғуннинг сўзларига кўра, республика ҳозирги пайтда дунёнинг 170 давлатига 230 хил мудофаа маҳсулотини экспорт қилмоқда. Анқара таклифлари хилма-хиллиги ва кўлами сўнгги йилларда сезиларли даражада кенгайганини таъкидлар экан, у Туркияни келгуси 10 йил ичида мудофаа технологияларини экспорт қилувчи дунёдаги энг илғор 10 давлатдан бирига айлантириш нияти борлигини билдирди.
Ўзбекистон вакиллари кўргазмада иштирок этган давлат ва хусусий ташкилот мутасаддилари билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича қатор музокараларни ўтказди. Учрашувларда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, турли йўналишдаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари кўргазмада намойиш этилган техникаларни кўздан кечириш билан бирга ўзаро ҳамкорликка қизиқиш билдирган компания, вазирлик ва идораларнинг вакиллари билан турли учрашувлар ўтказди.
Мавзуга оид
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
18:42 / 10.09.2024
Фирибгарликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс Туркияда ушланди
11:22 / 06.09.2024