Ўзбекистон | 08:52 / 04.08.2023
4159
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қадоқланган миллий таомлари БААга экспорт қилиниши мумкин

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхона ходимлари AL AIN FC компанияси директори Саид Жума билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Унда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати, истиқболлари, Ўзбекистондан ушбу мамлакатга экспортни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Саид Жума Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳўл мевалар, сабзавотлар ва қадоқланган миллий таомларни БААга экспорт қилишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида томонлар амалий ишларни бошлаш мақсадида Ўзбекистондаги ҳамкор ташкилотлар билан музокараларни ташкил этиш бўйича келишиб олди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид