Ўзбекистон | 07:39 / 09.08.2023
4035
1 дақиқада ўқилади

5 йилда хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга рейслари сони икки баравар кўпайди

Ўзбекистонга парвозларни бажарувчи хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга оширилаётган парвозлар 2018 йилга нисбатан 2 баробарга кўпайиб, халқаро йўналишларда амалга оширилаётган жами қатновларнинг 49 фоизини ташкил қилмоқда.

Фото: Kun.uz

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 август куни Qeshm Air авиакомпанияси Теҳрондан Тошкентга мунтазам авиақатновларни ҳар чоршанба кунлари амалга ошириши кутилмоқда.

Шунингдек, Azal Airways авиакомпанияси Боку-Самарқанд-Боку йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Рейслар ҳар пайшанба амалга оширилади.

Бу йил авиарейслар сони ҳафтасига қарийб 800 тага етди.

Мавзуга оид