Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси хайрия тадбирини ўтказди
Ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошлар ва кўп болали оилалар ҳолидан хабар олинди.
Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Бош консулхонаси ташаббуси билан бир гуруҳ фаол ватандошлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида Шаржа ва Рас ал-Хайма шаҳарларида истиқомат қилаётган ва ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошлар ва кўп болали оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат, болалар учун ўйинчоқлар ва бошқа маҳсулотлар берилди.
Тадбир давомида «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти одамларга тушунтирилгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон хорижий мамлакатларда вақтинча ишлаётган ва таълим олаётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаши қайд этилди.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
20:18 / 08.05.2025