Ўзбекистон | 07:49 / 30.08.2023
14852
1 дақиқада ўқилади

Янгиариқ туманига янги ҳоким тайинланди 

Туманнинг аввалги ҳокими вилоят ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига кўтарилганди.

Фото: Telegram / davlat_boshqaruvi

Хоразм вилояти Янгиариқ туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Камол Отажонов Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган.

К.Отажонов ушбу лавозимга тасдиқлангунга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Аввалроқ Янгиариқ тумани ҳокими вилоят ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига кўтарилганди.

Анвар Давлетов Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди

А.Давлетов 2020 йил декабридан буён Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритаётган.

Мавзуга оид