Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропорти маҳаллий терминалининг олд қисми реконструкциядан сўнг очилди
Автомобилнинг йўлакда ўтказган вақти 10 дақиқадан ошиб кетган тақдирда, ўрнатилган ва ЙҲХБ билан интеграциялаштирилган камералар қоидабузарларга автоматик равишда жарима солади.
1 сентябр куни «Тошкент-3» маҳаллий авиақатновлар терминали олдида икки ҳафта олдин бошланган реконструкция қилиш ишларидан сўнг қурилган йўлак очилиши бўлиб ўтди.
Энди транспорт воситаларининг терминал олдига келиши соддалаштирилган. Учта алоҳида йўлаклар пайдо бўлди: расмий аэропорт такси хизматлари, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар, шунингдек, кузатувчи ва кутиб олувчилар автомобиллари, шу жумладан агрегаторлар билан ишлайдиган таксилар учун.
Ҳудудга барча енгил автомобиллар, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача муддатга қисқа муддатли киришга рухсат берилади. Автомобилнинг йўлакда ўтказган вақти 10 дақиқадан ошиб кетган тақдирда, ўрнатилган ва ЙҲХБ билан интеграциялаштирилган камералар қоидабузарларга автоматик равишда жарима солади. Шунингдек, келишнинг ўнг ва чап йўлакларини ажратиб турувчи сариқ чизиқда тўхташ тақиқланади ва қоидабузарлик ҳисобланади, бунинг учун жарима ҳам назарда тутилади.
«Бугунгача маълум бир хавфсизлик талабларидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари терминал олдига кира олмас эди. Эндиликда биз ҳайдовчилар учун халқаро стандартларга мувофиқ, йўловчиларни терминалда қолдириб, олиб кетишлари учун зарур шароитлар яратиб бердик», — дейилади Uzbekistan Airports Авиация хавфсизлиги хизмати хабарида.
2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда терминалолди ҳудудларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025