Жаҳон | 12:10 / 06.09.2023
5511
1 дақиқада ўқилади

Бразилия жанубида довул қурбонлари сони 20 кишидан ошди

Табиий офат зонасидан 15 минг киши эвакуация қилинди.

Фото: AP

Бразилиянинг жанубий штатлари Риу-Гранди-ду-Сул ва Санта-Катаринани қамраб олган тропик циклон оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди

Рио- Гранди-ду-Сул штати губернатори Эдуардо Лейтенинг сўзларига кўра, минтақанинг 20 дан ортиқ шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. 

Маъмурият раҳбари 15 минг киши эвакуация қилинганини айтди. 

Довул тошқин ва кўчкиларга сабаб бўлди, дея қўшимча қилди у. 

Лейте фалокат кўламини мисли кўрилмаган деб атади. 

Губернаторнинг сўзларига кўра, табиий офат минтақадаги жами 60 та шаҳарни қамраб олган. 

Қайд этилишича, табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари кучли шамол ва ўзанидан тошган дарёлар туфайли қийинлашмоқда. 

Мавзуга оид