Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги кучли ёмғир оқибатида ўзбекистонликлар жабрланмади — Бош консулхона
Шаҳарда юз берган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бор.
5 сентябр куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бор.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, ҳалок бўлганлар, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
«Дипломатлар вазиятни назоратга олган. Истанбул ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар натижасида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди. Шунингдек, жабрланганлар орасида ватандошларимиз борлиги ҳақида маълумот йўқ», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025