G20 саммити олдидан Ҳиндистонда тозалаш: маймунлар Ню-Деҳли марказидан қувилмоқда
Ҳиндистон ҳукумати Ню-Деҳлида ўтадиган G20 саммитига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Шаҳарда хавфсизлик қоидалари кучайтирилган.
9–10 сентябр кунлари Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳлида G20 («Катта йигирматалик») саммитига катта тайёргарлик кўрилмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.
Дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарларининг учрашуви учун Ню-Деҳлида қатор чекловлар жорий этилмоқда. Саммит вақтида пойтахт деярли изоляцияга олинади, деб ёзади агентлик. Хусусан, мактаблар, банклар, хусусий корхоналар, шунингдек, барча давлат идоралари ёпилади. Ҳукумат бинолари ҳудудида транспорт ҳаракати ҳам чекланади.
Ню-Деҳлининг қўшни штатлар билан чегараси ҳам ёпилади. Патруллар фаолияти кучайтирилган режимда олиб борилади.
Бундан ташқари, шаҳар марказида саммит ўтадиган ҳудудга ўтиб кетмаслиги учун маймунларни ҳайдаш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Давлат идораларига яқин ҳудудларда яшаб, кўча-кўйда пайдо бўладиган, йўловчилардан озиқ-овқат ўғирлайдиган минглаб маймунларни қўрқитиб, узоқроққа ҳайдаш чоралари ишлаб чиқилган. Бунинг учун маймуннинг бошқа бир тури — қора юзли лангурларнинг ҳақиқийга ўхшаш фигуралардан фойдаланилади.
Шунингдек, саммит вақтида ҳаво шарлари ва парапланлар учирилишига ҳам тақиқ жорий этилган.
Қайд этилишича, дунё етакчилари хавфсизлигини таъминлаш учун кўчаларда 100 мингдан ортиқ полиция ходимлари ва бошқа хавфсизлик идоралари ишчилари хизмат фаолиятини олиб боради.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024