Шерали Жўраев советларнинг миллаткушлик дастурини чиппакка чиқарганди
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков марҳум санъаткор Шерали Жўраевни хотирлади ва унинг ўзбек халқи олдидаги тарихий хизматларини эътироф этди.
Бу инсон билан боғлиқ хотираларим кўп, лекин Шерали Жўраев ҳақида майда воқеаларни гапиргим келмайди. Мен у инсон ҳақида гапирганда жамият ва халқ олдидаги ўрни, хизматларини эслагим келади.
Шерали Жўраев ижодини мен икки қисмга бўламан: мустақилликкача бўлган давр ва мустақилликдан кейинги давр. Бу икки давр бир-биридан катта фарқ қилади. Биламизки, Шерали Жўраев ижодга кириб келган пайтда миллаткўшлик пропагандаси авж олган эди. Миллатни йўқотишга қаратилган шундай дастур ишлаётганди. Мана шу пропаганда дастурини чиппакка чиқарган одам – Шерали Жўраев.
Бу дастур айрим республикаларда иш берган ҳам. Ўзбек миллатининг ўзбек эканини эслатиб турган бу инсон. Бу борада энг самарали меҳнат қилган одам эди шубҳасиз. Аниқ биламанки, бу ишларини мақсадли қилган Шерали Жўраев, билиб-билмасдан, шунчаки чиройли қўшиқ айтиш учун эмас. Ҳужумларга қарши туриш мақсадида бўлган.
Озодбек Назарбеков,
маданият вазири.
Мавзуга оид
19:39 / 21.11.2024
СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар
14:45 / 18.11.2024
Жўраевлар ишида суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди
14:58 / 03.11.2024
Ғарб ва СССР ўртасидаги жосуслик ўйинлари: Британияга қочган совет майори
18:18 / 31.10.2024