Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария ва НАТО ўзаро ҳамкорлик декларациясини имзолади
Дастур ҳамкорлик вазифаларини белгилайди ва сиёсий мулоқотни давом эттириш каби умумий мақсадларни шакллантиради.
Швейцария ҳукуматининг хавфсизлик сиёсатини кучайтиришга қаратилган қарорлари фонида Швейцария ва Шимолий Атлантика алянси «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастури доирасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик мақсадлари тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Бу ҳақда пайшанба куни Швейцария Федерал кенгаши маълум қилди.
Томонлар Швейцария 1996 йилдан буён аъзо бўлган «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастури доирасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган, мажбурий бўлмаган индивидуал ҳамкорлик дастурига киришди.
Дастур ҳамкорликнинг мақсадларини белгилайди ва сиёсий мулоқотни давом эттириш, хусусан, янги технологиялар ва инновациялар, барқарорлик, аёллар масаласи, тинчлик ва хавфсизлик, қуролсизланиш, ядровий қуролларни тарқатмаслик, кибермудофаа ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш каби умумий мақсадларни белгилайди.
НАТО-Швейцария ҳамкорлиги дастурининг аксарият мақсадлари, масалан, ҳаво кучлари ва алоқа тизимлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни оширишга қаратилган.
«Шунингдек, Швейцариянинг НАТО тажриба марказларидаги иштирокини ошириш ва НАТО объектларига штаб офицерларини тайинлаш режалаштирилмоқда», дейилади Швейцария Федерал кенгаши баёнотида.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
20:12 / 14.05.2025