Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар қонунчилик таклифларини парламентга киритиши мумкин бўлади
Қонунчилик палатаси қўмиталарига ҳукумат аъзоларининг ҳисоботлари ва давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқи берилмоқда.
Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси йиғилишида бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида парламент палаталарининг ҳамда қонун ижодкорлиги фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга қаратилган нормалар ўз аксини топган. Мазкур қонун лойиҳаси билан 13 та қонун, 1 та кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Жумладан, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли экани мустаҳкамланмоқда. Ушбу қоиданинг киритилиши давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтиради.
Шунингдек, Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбарининг ваколатлари алоҳида моддада аниқ белгиланмоқда. Парламент текшируви Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида тузиладиган биргаликдаги махсус комиссияси томонидан ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси қўмиталарига ҳукумат аъзоларининг ҳисоботлари ва давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқи берилмоқда.
Йиғилиш якунида қўмита аъзолари қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси якунлари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари ҳисобга олинган ҳолда маромига етказилиши ҳақида қарор қабул қилди. Қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан парламент мажлисида кўриб чиқиш учун Кенгашга таклиф қилиш масаласи ҳал қилинди.
Мавзуга оид
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
14:12 / 19.04.2025
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади
07:37 / 10.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеясида 140 давлатдан 2000 га яқин делегат қатнашди
14:13 / 06.04.2025