Ўзбекистон | 13:09 / 23.09.2023
5322
2 дақиқада ўқилади

Коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари 2 сменада ўтказилади

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл.

Коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари 2023 йил 26-29 сентябр кунлари 2 сменада ўтказилади.

Бунда тест синовлари:

1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2️-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилади.

Унда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:

1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл);
2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл);
мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.

Рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидан юклаб олиш мумкин. Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келиши керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид