Тошкентда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган йигитни ток урди
Тошкентдаги «Ҳамза» темирйўл бекатида поезд устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг волтли ток урди. Ҳозирда унинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Тошкентда поезд вагони устига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг волтли ток урди, дея хабар бермоқда MilliyTV телеканалининг «Миллар» дастури.
Воқеа 20 сентябр куни соат 19:05 да «Ҳамза» темирйўл бекатида содир бўлган. Йигит электр токи уриб, ерга йиқилган. Воқеа жойига етиб келган станция ходимлари жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тез ёрдам чақирган.
Йигит танасининг 98 фоизи ток уриши натижасида куйгани ва ҳозирда аҳволи оғир экани айтилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид

10:00 / 11.04.2025
Тошкент метросида поезд ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди

08:52 / 24.03.2025
Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентга келди

20:13 / 13.03.2025
Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

11:06 / 12.03.2025