Жаҳон | 10:11 / 29.09.2023
7566
1 дақиқада ўқилади

Буркина Фасода давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди

Ҳарбий маъмуриятнинг маълум қилишича, исёнда иштирок этганларнинг аксарияти қўлга олинган.

Фото: AFP

Буркина Фасо ҳарбий маъмурияти 26 сентябр куни содир бўлган давлат тўнтаришига уринишнинг олдини олганини эълон қилди.

Баёнотга кўра, давлат разведкаси ва хавфсизлик кучларининг ҳушёрлиги туфайли давлат тўнтаришига уриниш бўйича исён бостирилган.

Ҳарбийларнинг маълум қилишича, исёнга алоқадорларнинг аксарияти қўлга олинган.

«Ҳукумат тўнтаришга уриниш ташаббуси ортида турган барчани фош қилади», дейилади баёнотда.

2022 йил 30 сентябрда Буркина Фасо армияси мамлакатдаги ҳокимият ҳарбий бошқарувга ўтганини эълон қилди. Капитан Иброҳим Траоре янги давлат раҳбари бўлди ва ҳозир ҳам ҳокимият тепасида.

Мавзуга оид