Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Меморандумда Ўзбекистон фуқароларини немис тилига ўқитиш, касбга тайёрлаш ва уларни келгусида Германияда ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ва Германиянинг Шарқий Турингия Федерал ери Гера савдо-саноат палатаси раҳбари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниб, мамлакат меҳнат бозори шунингдек, фуқароларни хавфсиз, тартибли, қонуний ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига жалб қилиш борасида ишлар юзасидан маълумот берилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Гера савдо-саноат палатаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Меморандумда Ўзбекистон фуқароларини немис тилига ўқитиш, касбга тайёрлаш ва уларни келгусида Германия ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025