Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғондаги ҳарбий полигонда Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради
Вертолёт экипажи ҳалок бўлган.
2023 йил 17 ноябр куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли Ми-8 вертолёти «Каттақўрғон» полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган. Уларнинг сони хабарда келтирилмади.
Ҳодиса жойида махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бораётгани таъкидланмоқда.
«Каттақўрғон» полигони Ўзбекистондаги энг йирик ҳарбий полигон бўлиб, 2019 йил ноябрида очилганди.
Маълумот учун, Ми-8 1960-йиллар бошларида М.Л.Мил экспериментал конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган кўпмақсадли вертолёт ҳисобланади. У авиация тарихидаги энг машҳур вертолётдир. Турли фуқаролик ва ҳарбий вазифаларни бажариш учун дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида кенг қўлланади.
Норасмий маълумотларга кўра, 2023 йил ҳолатига кўра Ўзбекистонда 52 та Ми-8 вертолёти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 18 октябр куни Фарғона вилояти ҳудудида мудофаа вазирлигининг Ми-171 вертолёти қулаб тушиши оқибатида 9 нафар ҳарбий ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
08:55 / 11.04.2025
Ню-Йоркда вертолёт дарёга қулади, олти киши ҳалок бўлди
23:28 / 25.03.2025
“Титаник”дан “Курск”кача – энг йирик кема ҳалокатлари
16:51 / 09.02.2025